«дори воситалари» тегли мақолалар


Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда
29 январь 2025, 17:17

Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда

Ўзбекистонга бир қатор дори-дармонларни олиб кириш учун 2 фоиз миқдорида божхона божи жорий этилмоқда. Улар орасида антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи, яллиғланиш ҳамда вирусга қарши, гормонал ва бошқа препаратлар бор.

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди
20 январь 2025, 11:03

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, дориларни тадқиқотсиз рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор ССВ ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан чиқарилади.

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда
7 январь 2025, 18:12

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дорилар рецептини электрон ёзиш ва бериш тизими синовдан ўтказилмоқда. Пилот лойиҳада туман марказий поликлиникаси ва 8 та дорихона қамраб олинган.

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
18 декабрь 2024, 22:14

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади

Президентнинг фармацевтика корхоналари билан мулоқотида соҳада 1 млрд долларлик лойиҳалар шакллантириб, талаб юқори дориларни чет элникидек сифатда ишлаб чиқариш, бозорда рақобат муҳитини яратиш белгиланди. Маҳаллий корхоналарга божхона имтиёзлари яна 3 йил, 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди
17 сентябрь 2024, 11:28

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди

Урганчлик 41 ёшли шахс келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 2,9 млрд сўмлик 64 452 дона ноқонуний дори воситаларни сақлаб келгани маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда. Унинг айби тасдиқланса, фуқаро 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар 5 ва 3 йилга қамалди
10 август 2024, 11:53

Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар 5 ва 3 йилга қамалди

Андижон вилоятида умумий қиймати 1,6 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган икки шахсга ҳукм ўқилди. Улардан бири 5 йилга, иккинчи эса 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
9 апрель 2024, 11:03

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Фарғонада салкам 6 минг сифатсиз дорини Намангандаги дорихоналарга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
13 март 2024, 12:34

Фарғонада салкам 6 минг сифатсиз дорини Намангандаги дорихоналарга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Қўқон шаҳрида фуқаро 121 млн сўмлик салкам 6 минг дона сифатсиз дори воситасини Намангандаги дорихоналарига сотиб юбормоқчи бўлганда қўлга олинди.

Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди
11 март 2024, 15:55

Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Уларда кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди
10 январь 2024, 17:30

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дорилар ишлаб чиқарилади
19 январь 2023, 10:15

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дорилар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Сингапур компанияси ҳамкорлигида умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилади. Унда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

«Док-1 Макс» дориси таркибида заҳарли модда — этиленгликоль топилди
27 декабрь 2022, 10:56 1

«Док-1 Макс» дориси таркибида заҳарли модда — этиленгликоль топилди

ССВ 18 нафар бола «Док-1 Макс» сиропини ичиб вафот этганини тасдиқлади. Аниқланишича, дори шифокор рецептисиз, мустақил ёки фармацевт тавсияси билан сотиб олинган ва меъёрдан ортиқ дозада қабул қилинган. Ҳолат ўрганилгач, етти нафар масъул ишдан олинди. Дори савдоси эса тўхтатилди.

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди
22 декабрь 2022, 20:02

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини ССВ томонидан тасдиқлаш бекор қилинади
27 октябр 2022, 10:14

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини ССВ томонидан тасдиқлаш бекор қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини тасдиқлаш ва дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди
19 апрель 2022, 15:06

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

«Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказга тиббий, клиник ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун билан таъминлаш Корея Эксимбанки жамғармаси кредитлари йўналтирилади.

Жаҳондаги вазият туфайли аҳолига зарур 150 турдаги дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд
12 апрель 2022, 17:57

Жаҳондаги вазият туфайли аҳолига зарур 150 турдаги дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд

Ўзбекистонда ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун зарур дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд, қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ, амалиётда 15 фоизлик нарх преференцияси ишламайди. Шу ва бошқа 50 га яқин муаммога ечим топилмагани президент иштирокидаги йиғилишда танқид қилинди.

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» препаратини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди
12 июль 2021, 18:05

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» препаратини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди

Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини 12 млн сўмга ноқонуний сотаётган шахслар ушланди.

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди
12 март 2021, 18:08

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди

Тошкент ва Янгийўл туманларида $20 минг ва қарийб 149 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг